Эндиги сўз навбати
Йиллар
йилларни қувиб, яхши кунлар, самарали, самарасиз ойлар ўтиб, бир муддат тин
олиб ёки омасдан яшашда давом этиб, ҳаракатдамиз. Бугунни ўтказдик, эртанги
режалар ҳақида бир муддат ўйлаб кўрамиз, эртага ўша режалардан четда, узоқда ўз
ҳаракатимизда давом этамиз. Шу йўлда
озгина мен билан қосангиз ҳурсанд бўлардим.
Нималар
ҳақида гапирмоқчиман; Ҳар сафар ҳам ёши улуғ ўқитувчилар билан суҳбатда бўсам
қандейдир ҳурсанд бўб кетаман. Ўша ёшда ўқитувчи бўб қолишни ҳоҳлайман, бирдан
ҳамаси сонияларда ўтиб кетсаю, қиган ишларимдан мақтаниб ўтирган пенсия ёшидаги
ўқитувчига айланиб қосам. Ўқитувчилик ҳақида олдинлари ҳам гапирганман, ўша
мактаб ўқитувчисида қоладигани унинг ўқувчилари ҳалос. Бошқа ҳеч нарса. Агар
яхши кийинган, хаётда нималаргадир эришишга улгурган ўқувчисини кўрган ўқитувчи
биринчи навбатда ичидан ҳис қиладиган нарсаси ўз ишидан қувонч, ўзидан
мамнунлик, ўзига қойил қолиш бўлади. Дарров шеригига мақтанишни бошлайди, − Мен
ўқитганман... .
Авволо,
мактаб биз билган кундаликлардаги фанлардан, уларга қўйиладиган баҳодан иборат
эмас. Киши мактабда аъло баҳоларга ўқиши, билимли, яхши бола бўлиши мумкин,
афсуски бу ўша ўқувчи учун етарли баҳо ёки чегараларни англатмайди. Яна бир бошқа
мактаб бор − Хаёт мактаби. Ўша билимли бола хаёт мактабида неччи баҳога ўқиб
кетади, у ўзини кутаётган имтихонларга қанчалик тайёр?
Кўплар
билан гаплашинг, − Ўзи мактабда иккичи бола эди, деб бошлашади. − Энди полончи
амалда ўтирибди, одатда шу оҳангда кетади гапни давоми. Бизда хасад қилиш ёмон
амал, яна айтиб қўяди, − Хасад қилмаябман.
Ўша
“иккичи” ўқувчи ҳатто, энг намунали ўқитувчиси ҳам босиб ўтмаган, ўша намунали
ўқитувчиси ҳам топширмаган имтихонларни топширди, иккинчи мактабни аъло
баҳоларга ўқиди, ўқимоқда!
Мен
хасад қилмаябан, фақат, озгина кўнглимни ғаш қилаётгани, озгина жахлимни
чиқараётгани, нафақат, ўқувчилар наздида, ота-оналар наздидаям “Кундалик
мактаби”, таълим-тарбия момот масаласи эмас − шоходотнома бўлиб қолаётганлиги, бугун
бош мақсад бўлиб қолаётган “Хаёт мактаби” “Музлик даври”даги анув алламбало
ҳайвончани ўзига оҳанграбодек тортган “Олтин ёнғоқзор” эканлиги.
Эй, биродар, гавдангни кўтар,
Узоқда
эмас ёнингда хатар.
Хатар
бу − дўстлар, хатар бу − душманлар.
Улар
сан билан пул деб гаплашар.
Балки
ҳамма нарса пул билан ўлчанмас,
Лекин,
ақча бўлмаса ҳеч ким ҳам яшолмас.
Орзу
хавас кўп, яхши яшаш яхши,
Яхши
яшаш унданам яхши.
Яхши
яшашга нима керак,
Яхшигина
пул керак.
Эсладингизми бу ашулани, унда яна озгина ёрдам
бераман,
− Кел, кел мани топиб кел,
Мани,
мани, мани чўнтагимга кел.
....
Кел, кел манй,
Манй,
манй, манй.
Омон бўлинг биродар − Шаҳриёр!!!
Асосий қисмга ўтаман! Нимага
мактаб бугун “Кундалик мактаби”га айланиб қолди? Буни сабабларини аниқлаш учун
чуқур таҳлил, статистика керак эмас! Порахўр ўқитувчи, сифатсиз таълим, “шавқатсиз
кўча” ... . Ва балки, ҳамасини жуда, жудуям бўш ўйлаётган сизу-биз эмасми?!
Мана шу жойигача мен билан
қолганингиздан хурсандман, сиз нима деган бўлардингиз? Азиз “ўқувчи”, ҳамма
танлов сизда, ва ишонаманки мактаб фақат кундаликлардагина эмаслигига “жичча”
бўлсада ишонасиз. Сизни эътиборингиз ҳаммасини ўзгартиради. Наъмунали якун
сизнинг эътиборингизда!
Комментариев нет:
Отправить комментарий