Кунларнинг бирида раҳбаримнинг Карнегини ўқиши
ҳақида кутилмаган тарзда билиб қолдим. Кейинроқ маълум бўлишича Карнегининг
муҳим масалалар юзасидан ёритган, гапириб ўтган, эслатма сифатида келтирган
гаплари-ю иқтибосларини махсус ён дафтарга ёзиб борар экан. Мана шу ҳақиқатни
билганимдан кейин раҳбаримга нисбатан қарашларим ўзгарди десангиз. Қилган
ишларим учун эшитаётган мақтовдаям, қилмаган ишларим учун эшитаётган даккидаям,
умуман олганда иш билан боғлиқ ҳар қандай масалада “Карнеги руҳи”ни қидиришга
киришиб кетдим. Уни, ўша Кернеги руҳини энг тупканинг тагига яширинган бўлсаям
қидириб кўрдим, уни чақнаб турган кўзлардан, уларнинг энг тубидан, чарақлаб
турган табассумдан, им қоқишлар-у, бош силкитишлардан ҳам қидирдим. Шу кундан
раҳбаримнинг самимийлигига ишончим буткул йўқолди.
Кеча
қизиқ суҳбат бўлиб қолди, Карнегичи дўстларимдан бири Карнегининг ҳаётий
зарурати ҳақида берилиб гапирди, уни нақадар фойдалилигини, энг муҳими Карнеги
бировнинг бурнини қонатиш ҳақида гапирмаганини айтди. “Биз ҳаммамиз ўзаро
муносабатларимизни Карнеги айтгандек
қурсак канчалик яхши бўлишини биласанми?” – дейди. Афсуски, Карнеги соддадил
ўзбегимни аллақачонлар пичоқсиз сўйиб бўлди. Энди ҳаммамиз бир-биримизга
ялтоқланишимиз, ўз фойдамиз йўлида, ўз манфаатимиз йўлида тусимизни
ўзгартиришимиз, ўзимизни ниқоблашимиз, аслиятимизни, фақатгина, биргина
ўзимизгагина хос бўлган харектеримизни умумбашарий харектер сифатида
сифатлашимиз қолди, жаноблар. Карнеги қанчалик тўғри йўлги кўрсатиб берган
бўлмасин, уни амалга ошириб бўлмайдиган жойлар, муҳит ҳақида ҳеч ўйлаб
кўрган-кўрмаганлиги менга қоронғу, шуниси оппа-ойдинки ўзбекнинг самимияти энг
муҳимидир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий