Сизга ушбу ёзаётганим орқали вақт, вақт
тушунчаси, соат минтақалари ҳақида маълумотлар келтирмоқчи эмасман. Шунчаки
сиздан “Тошкент” нечинчи соат минтақасида деб савол бераман ҳалос. Билмайсиз?
Унда интернетдан, телефонингиздаги вақт минтақалари дастуридан текшириб кўринг.
Улар 5 соат минтақасида эканлигимизни айтишябдими сизга? Бу ҳақда айни мана шу
мавзуни мактабдаёқ ўргатадиган география фани нима дейди?
(“Ўқитувчи”
нашриётида 2009 йилда чоп этилган
7 синф география дарслигидан, 29 бет 10 расм
Муаллифлар:П.Ғуломов
ва бошқалар)
Сиз 7 синф география дарслигининг
11 мавзу – “Вақт ўлчови. Соат минтақалари. Тақвимлар” мавзусида келтирилган
харитани кўриб турибсиз. Унда Тошкент 4 соат минтақасида деб э]тироф этилади.
Айни мана шу жараёндаги хатолик географиядаги маҳаллий вақтлар фарқларини
аниқлашдаги қатор мисолларини хато тузилиши ва ишланишига сабаб бўлаябди. Сиз
география фани ўқитувчиси сифатида ўқувчига биз қайси вақт минтақасидамиз деган
бўлардингиз? Харитада кўрсатилгани каби 4 соат минтақасидами ёки бошқа вақтни
аниқлайдиган дастурлар каби 5 соат минтақасидами?
Буни
сизга айтаётганимдан нима мақсадни кўзлаябман.
Дарсликдаги
мазкур ҳолат кейинги қайта нашрлар чиқарилаётганда эътиборга олинса,
мактабларга мазкур ҳолат ҳақида маълумотнома берилса (харитадаги
англашилмовчилик юзасидан) таълим сифатини оширишга янада яқинлашган бўлардик
менимча.
Комментариев нет:
Отправить комментарий