Кунларнинг бирида раҳбаримнинг Карнегини ўқиши
ҳақида кутилмаган тарзда билиб қолдим. Кейинроқ маълум бўлишича Карнегининг
муҳим масалалар юзасидан ёритган, гапириб ўтган, эслатма сифатида келтирган
гаплари-ю иқтибосларини махсус ён дафтарга ёзиб борар экан. Мана шу ҳақиқатни
билганимдан кейин раҳбаримга нисбатан қарашларим ўзгарди десангиз. Қилган
ишларим учун эшитаётган мақтовдаям, қилмаган ишларим учун эшитаётган даккидаям,
умуман олганда иш билан боғлиқ ҳар қандай масалада “Карнеги руҳи”ни қидиришга
киришиб кетдим. Уни, ўша Кернеги руҳини энг тупканинг тагига яширинган бўлсаям
қидириб кўрдим, уни чақнаб турган кўзлардан, уларнинг энг тубидан, чарақлаб
турган табассумдан, им қоқишлар-у, бош силкитишлардан ҳам қидирдим. Шу кундан
раҳбаримнинг самимийлигига ишончим буткул йўқолди.
Кеча
қизиқ суҳбат бўлиб қолди, Карнегичи дўстларимдан бири Карнегининг ҳаётий
зарурати ҳақида берилиб гапирди, уни нақадар фойдалилигини, энг муҳими Карнеги
бировнинг бурнини қонатиш ҳақида гапирмаганини айтди. “Биз ҳаммамиз ўзаро
муносабатларимизни Карнеги айтгандек
қурсак канчалик яхши бўлишини биласанми?” – дейди. Афсуски, Карнеги соддадил
ўзбегимни аллақачонлар пичоқсиз сўйиб бўлди. Энди ҳаммамиз бир-биримизга
ялтоқланишимиз, ўз фойдамиз йўлида, ўз манфаатимиз йўлида тусимизни
ўзгартиришимиз, ўзимизни ниқоблашимиз, аслиятимизни, фақатгина, биргина
ўзимизгагина хос бўлган харектеримизни умумбашарий харектер сифатида
сифатлашимиз қолди, жаноблар. Карнеги қанчалик тўғри йўлги кўрсатиб берган
бўлмасин, уни амалга ошириб бўлмайдиган жойлар, муҳит ҳақида ҳеч ўйлаб
кўрган-кўрмаганлиги менга қоронғу, шуниси оппа-ойдинки ўзбекнинг самимияти энг
муҳимидир.пятница, 30 мая 2014 г.
среда, 28 мая 2014 г.
Ўзблогерлар чемпионати ҳақида
Интернетдан баъзи нарсаларни кўчириш учун
озгинча вақт кутишга тўғри келди. Компьютердан “Ўз кутубхонам”ни очдим. Ҳар хил
китоблар билан тўлиб-тошган, ҳаммаси аралашу-қуралаш, унисини очиб кўраман,
бунисини, бирортасини ёқтириб қолмадим. “Осталось
46 мин” бирор нима бошлаш учун камлик қилса, яна нималар учундир кўплик
қиладигандек назаримда. “Узблогерлар расмий нашр” деганга кўзим тушим қолиб,
бирма-бир қараб чиқдим.
Эсимда,
ўшанда анчайин ижодий ҳаёт кечирган эканман. Ўзимча, ёзганларимни санама-сана
таҳлил қилдим, асосан, ўша чемпионат вақтида ёзилган экан. Жуда кўплари
блогимга қўйилмаган бўлсаям, ўшанда анча тер тўккан эканман. Блогерлар
чемпионати ҳақида эшитиб қолгач қатнашмоқчи бўлдим, дарҳол. Ютиш имкониятим
жуда паст эканлиги, профессионаллар ҳам қатнашаётганлиги, кўпчилик бир-бирини
олдиндан таниши-ю, улар орасида бегонадек бўлиб туришим ҳам яна бошқа бир қатор
сабаблар ҳам тўхтата олмади. Қатнашдим, энг муҳими нимадан иборат эдики, шу
тадбир бахона “Ёзиш” имконияти пайдо бўлгандики, уни қўлдан бой бериб бўлмасди,
гўё.
Шундан
бери кўп вақт ўтди. Айтарли ҳеч нарса билан ҳатто, кундаликни ҳам қораланмаганлиги
ўйласам бахоналар қидиришга тўғри келади, айтарли, арзирлиги бўлмаса ҳам. Нимага?
Нимага ижодийликдан сағал сурилиб қолганимни изоҳлаб икки абзац қораладим. Ўчирдим, шунчаки нимадир ёзмаганимни сабаби "Ўзблогерлар чемпионати" бўладиган бўлса бунақанги мусобақада қатнашиш фақат нимадир ёзмоқчи бўлган одамнинг зарарига ишлаши шунчалик очиқ-ойдин кўриниб турибдики, яна ёзиш учун чемпионатни кутиш фожеадек эмасми? Аслида, "ёзгич" бўлмасам, журналист бўлмасам, қаламимнинг ўткирлиги фақат хоббидан нарига ўтмаганли сабаб ялпоғланиб ётган мендек одам учун ҳақиқий фожеа! Ўзблогерлар чемпионати фожеаси ... .
Подписаться на:
Сообщения (Atom)